Жиззахда ЙТҲ: Nexia ва юк машинаси тўқнашувида икки киши вафот этди

3-саҳифа 4955
image

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Nexia ПАЗ-3307 русумли юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жиззах Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

ЙТҲ жорий йилнинг 9 сентябрь куни соат 06:05 ларда Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-35 автомобиль йўлининг 38-километрида юз берган. Дўстлик-Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган Nexia машинаси қарама-қарши йўналишдаги ПАЗ-3307 юк машинаси билан тўқнашган.

Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар Nexia салонида қисилиб қолган ҳайдовчи ва олд ўриндиқда бўлган йўловчини махсус ускуналар ёрдамида чиқарган.

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 3
t
×