Жиззахда етарли шароити бўлмаган шифохонада янги туғилган чақалоқ вафот этди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги шифохонада етарли шароит бўлмаганлиги сабабли муддатдан олдин дунёга келган чақалоқ вафот этганлиги хусусида хабар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 09:10 ларда Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида 1997 йилда туғилган аёл А.Ё., 20 ҳафталик вазни 500 грамм бўлган қиз жинсига мансуб фарзанд кўрган ва унинг чақалоғи тахминан 20 дақиқа яшаб вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

667

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends