Жиззахда туман ҳокимлиги мансабдорларига жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида балиқчилик учун ажратилган ердан бошқа мақсадларда фойдаланган хусусий корхона аниқланди. Ҳолат бўйича туман ҳокимлиги масъулларига нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти прокуратураси томонидан мавжуд сунъий балиқчилик ҳавзаларида “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори ижроси юзасидан текшириш жараёнлари ўтказилган.

Натижада Зарбдор туман ҳокимининг тегишли қарори билан Ч.Н. раҳбарлигидаги “М.П” хусусий корхонасига балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий ҳавза яратиш учун жами 20 гектар сувли ер майдони ижарага ажратилган.

Туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахслари томонидан мониторинг ишлари ўтказилмагани оқибатида “М.П” хусусий корхона раҳбари Ч.Н. ўзига ажратилган ердан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган 48 балл бонитетига эга бўлган жами 9 гектар ер майдонини ноқонуний эгаллаб, давлат ва жамият манфаатларига нақд 4 миллиард 400 миллион сўм миқдорда зарар етказганлиги ошкор бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси ҳамда “М.П” хусусий корхона раҳбари Чўртанбой Наҳангбоевга нисбатан 192-11-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг