Жиззахда севган йигити унга уйланишни рад этгач, она ўз эгизакларини ўлдирди
Жамият
−
07 Март 2020
31758Жиззах вилоятининг “Оқолтин остонаси кўрки” фермер хўжалиги ҳудудидаги бетон ариқ ёнида сумка ичида қора рангли политиэлен пакетга солинган ўғил бола жинсига мансуб эгизак чақалоқларни ўлик ҳолда топилгани катта шов-шувга сабаб бўлди.
Аниқ маълумотларга кўра, чақалоқлар жасади вилоятнинг Дўстлик тумани, “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган Ў.Р. томонидан топилган. У бу ҳақда ҳудуд профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчисига маълум қилган.
Экспертиза хулосасига кўра, чақалоқлар 20-21 ҳафталик кам вазнли бўлиб туғилган.
“Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида чақалоқларни Манас қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи турмушга чиқмаган 1998 йилда туғилган Х.Г. туғиб ташлаб кетгани аниқланди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, она ўз болаларини севган йигити, болаларининг отаси унга уйланишни рад этгач, бўғиб ўлдирган. Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
LiveБарчаси