Жиззахда сел оқизиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа 20 Апрель 18:23
13981
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келди. Оқибатда Фориш туманида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
“Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб бормоқда”, дейилади хабарда.