Жиззахда пакет ичидан эгизак чақалоқлар жасади чиқди. Она – турмушга чиқмаган 22 яшар қиз
Жамият
−
09 Март 2020
13308Жиззах вилоятида “Оқолтин остонаси кўрки” фермер хўжалиги ҳудудига ташлаб кетилган пакет ичидан эгазик чақалоқларнинг жасади топилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Дўстлик тумани, Манас қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган Ў.Р. “Оқолтин остонаси кўрки” фермер хўжалиги ҳудудидаги бетон ариқ ёнида сумка ичида қора рангли политиэлен пакетга солинган ўғил бола жинсига мансуб эгизак чақалоқларни ўлик ҳолда топиб олганини ҳудуд профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчисига маълум қилган.
Экспертиза хулосасига кўра чақалоқлар 20-21 ҳафталик кам вазнли бўлиб туғилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида чақалоқларни Манас қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи турмушга чиқмаган 1998 йилда туғилган Х.Г. туғиб ташлаб кетгани аниқланган.
Айни вақтда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси