Жиззахда мудҳиш ЙТҲ! 4 киши ҳалок бўлди
Жамият
−
23 Ноябрь 2019
10025Бугун, 23 ноябрь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 03:00 ларда Шаров Рашидов тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз М-39 йўли”нинг 977 кмда юз берган. 22 ёшли Р.Н. 4 нафар йўловчилари билан Epica русумли транспорт воситасини Термиз йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган 43 ёшли Й.П. бошқарувида бўлган КамАЗ-53212 русумли юк машинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисасини содир етган.
Оқибатда Epica русумли автомашина ҳайдовчиси Р.Н., йўловчилар 58 ёшли Р.Ж. ва 26 ёшли Г.А. ҳамда 33 ёшли Р.Б. ҳодиса жойида вафот етган. Яна бир йўловчи 26 ёшли М.М. еса турли тан жароҳатлари билан РШТИЁМ Жиззаҳ филиали травмотология бўлимига ётқизилган. КамАЗ ҳайдовчиси жароҳат олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан 23 ноябрь куни Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси