Жиззахда Мексика орқали АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Crime
−
14 May 2025 4705 1 minute
Жиззах шаҳрида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.К.нинг ишончига кириб, уни 30 минг АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, 11 200 АҚШ доллари ва 50 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўтказилган рейд тадбирларида хорижлик фуқароларни турли йўллар билан Америка Қўшма Штатларига чиқариб юбормоқчи бўлганлар қўлга тушганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September