Тошкентда хорижликларни АҚШга жўнатишни ваъда қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ўтказилган рейд тадбирларида хорижлик фуқароларни турли йўллар билан Америка Қўшма Штатларига чиқариб юбормоқчи бўлганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсилик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахтда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро хорижий фуқаронинг ишончига кириб, уни ва 4 нафар оила аъзоларини ҳар бирини 30 минг АҚШ долларидан жами 150 минг АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтади. Сўнгра виза ҳужжатларини мансабдор танишлари орқали тайёрлаб бериши учун олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланади.

Қолаверса, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган, 2004 йилда туғилган хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади. Сўнгра мазкур сохта паспортлар ёрдамида АҚШга Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали уни жўнатиб юбориши эвазига жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро олдиндан 12 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан қалбаки паспорт ва ID-карталар ҳам ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳар иккала ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган шахс ушлангн эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Америка Қўшма Штатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг