Жиззахда колониядан қочган 2 маҳкум Андижондан топилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Жиззахда икки маҳкум манзил-колониядан “қочиб кетгани” ҳақида хабар берилганди. Мазкур икки маҳкум Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти маълум қилди.

Жорий йилнинг 5 дан 6 январга ўтар кечаси маҳкумлар Н.М. ва К.А. Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида жамоатчилик ёрдамида қўлга олинган. Шундан сўнг, улар вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан текширув тайинланган бўлиб, жазони ижро этиш муассасасини рухсатсиз тарк этган маҳкумларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Қайд этилишича, белгиланган тартибни бузган маҳкумлар аввалги жазо муддатини ўтаган умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колонияларга қайтарилади.

“Маълумот учун, Жиноят-ижроия кодексининг 114-моддасига кўра жазони ижро этиш муассасаси ҳисобланган манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар колония ҳудуди доирасида соқчисиз, эркин юриш, ишлаш, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз ҳаракатланиш ҳуқуқидан фойдаланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг