Жиззахда икки маҳкум манзил колониядан “қочиб кетди”
3-саҳифа
−
05 Январь 2023
11427Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги қамоқхонадан ўта хавфли икки жиноятчи қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
QALAMPIR.UZ хабарга аниқлик киритиш мақсадида ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (ЖИЭД) Тарбиявий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов билан боғланди.
Султоновга кўра, маҳкумлар қамоқхонадан эмас, манзил колониядан чиқиб, номаълум томонга кетиб қолган ва шу сабабли улар расман қидирувга берилган.
Қочоқ маҳкумлардан бири 1992 йил Фарғона вилоятида туғилган Муҳаммадсодиқ Нўмонов, иккинчиси эса 1986 йил Андижон шаҳрида туғилган Азизбек Қодировдир.
Айни пайтда колониядан қочган икки нафар жиноятчини қидириш учун жуда катта куч жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтимизда “Шоушенкдан қочиш”: ўзбекистонлик маҳкумлар қамоқдан қочадими?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда қамоқхона ва манзил колонияларнинг фарқи кўрсатиб берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь