Жиззахда карантин бузилиши оқибатида мудҳиш воқеа содир бўлди

Жамият

image

Кеча,12 апрель куни Жиззах вилоятида мудҳиш йўл транспорти ҳодисаси рўй берди. Оқибатда бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа шу куни соат 20:30 ларда Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, “Саноатчилар МФЙ” ҳудудидан ўтувчи 4Р35 автомобиль йўлида содир бўлган. 1985 йилда туғилган Р.А. ишончномасиз, ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз Lacetti машинасини бошқариб кетаётган вақтда 1970 йилда туғилган У.Ж.ни уриб юборади.

Оғир тан жароҳати олган пиёда Дўстлик тумани шифохонаси “жонлантириш” бўлимига олиб келинади. Кўрсатилган тиббиё ёрдамга қарамай,  У.Ж. шифохонада жон беради. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах

Баҳолаганлар

796

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг