Жиззахда қулаган бинонинг омон қолган қисмини бузиш бошланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 10 январь куни Жиззах шаҳрида 6 қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, бинонинг омон қолган қисмини ҳам бузиш ишлари бошланган.

Видео лавҳаларда махсус техникаларнинг катта ҳажмдаги тупроқ уюми устига чиқиб, бинонинг деворларини бузаётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 январь куни Жиззах шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Бу орада иморат эгаси “Баракали қоракўл чорвадор” фермер хўжалиги экани маълум бўлди. Қурилиш вазирининг ўринбосари Козим Тўлаганов ҳолат юзасидан муносабат билдириб, иморат дастлаб 3 қаватли бўлиши мўлжаллангани, кейинроқ 6 қаватлига айлантирилганини таъкидлаб ўтди.

Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Ботир Зокиров Жиззахда қулаган бинода коррупцион схема бўлганини таъкидлади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг