Жиззахда қотиллик. Турмушга чиқишни рад этган қиз ўлдирилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида мудҳиш қотиллик юз берди. Оқибатда ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган қиз вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, шу куни соат 13:10 ларда севиб турмуш қурмоқчи бўлган фуқаро С.Т. (1995 й.т., судланмаган, ишчи), Шароф Рашидов тумани, “Янгиобод” маҳалласида яшовчи М.М.га (1996 й.т., судланмаган, ишчи) турмушга чиқишни таклиф қилади. Аммо М.М. унга рад жавобини беради.

Оқибатда С.Т. ўч олиш мақсадида, унинг яшаш хонадонига боради. М.М. ташқарига чиққан вақтида, ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан уни кўкрагига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.     

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан С.Т.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Жиззах

Баҳолаганлар

1162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг