Жиззахда қор ёғди (видео)

Бу қизиқ

image

Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида қор ёғди. Бу ҳақда кеча, 3 апрель куни Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулахатов маълум қилди.

“Бугун Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида, денгиз сатҳидан 2 километр баландликда ҳаво ҳарорати нолга яқинлашди, ёмғир қорга айланди”, деб ёзади мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрелдан 7 апрелгача Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида кучли ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини бўлиши ҳақида маълум қилинганди. Кундузги ҳаво ҳарорати – ҳафта давомида 15-18 даражадан 20-23 даражагача илиқ бўлади. Шамол 15-20 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши ва дўл ёғиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир қор Ўзгидромет дўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг