Жиззахда икки эркак танишини ўлдириб, ёқиб юборди
Жамият
−
16 Март 2021
11351Жиззахда танишини дўппослаб ўлдириб, ёқиб юборган икки эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу мудҳиш жиноят олдидан муқаддам судланган 3 нафар шахс биргаликда маишатбозлик қилади. Шу орада ўзаро келишмовчилик юзага келган.
Улардан икки нафари шеригини кимсасиз жойга олиб бориб, аёвсиз дўппослаб ўлдирган ва жиноятни яшириш мақсадида мурданинг танасини ёқиб юборган.
ИИБ ходимлари гумонланувчиларни воқеа содир бўлишидан бир неча соат аввал 3 нафар эркак дўконга кирган видео орқали аниқлаган.
Маълум бўлишича, марҳум Пахтакор туманидаги Пахтакор қишлоғида яшовчи 1965 йил туғилган, муақаддам бир неча марта судланган фуқаро бўлган. Ўтказилган суд экспертизаси унинг ўлимига тана қисмига етказилган кўплаб жароҳатлар сабаб бўлганини кўрсатган.
Шунингдек, айбланувчилардан бири 1966 йилда туғилган шахс марҳум билан қўшни бўлган. Иккинчи айбланувчи 1981 йилда туғилган, Пахтакор туманидаги Олмазор маҳалласида яшаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь