Жиззахда эшак арава ва машина тўқнашувида одамлар қурбон бўлди

3-саҳифа 4714
image

2020 йилнинг 27 октябрь куни соат 19:50 ларда Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳудудидан ўтувчи “Янгиер-Даштобод” автомобиль йўлида 1999 йилда туғилган фуқаро Б.П “Ваз-2106” русумли транспорт воситасини катта тезликда бошқариши натижасида йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган эшак араванинг орқа томонидан уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Оқибатда эшак аравада бўлган 1958 йилда туғилган Х.Э ҳамда 1998 йилда туғилган А.П лар турли даражадаги тан жароҳатларини олиб Зомин туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этишган.

“Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Динара Юсупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 3
t
×