Жиззахда Cobalt ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 13 май куни соат 05:16 ларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Cobalt ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ тумандан ўтувчи 4R автомобиль йўлининг “Лалмикор” МФЙ ҳудудидан ўтган 43-км.да юз берган. 1994 йилда туғилган фуқаро У.A. Cobalt русумли енгил автомобиль бошқарувтни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган. Шундан сўнг, автомобилда ёнғин чиққан.

Ғаллаорол тумани ФВБнинг ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 6:35 да айтилган манзилга етиб борган ва соат 6:38 да ёнғин бартараф етилган.

Ёнғин натижасида автомобиль ҳайдовчиси елка, ўнг қўл кафти ва юз қисми куйиши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг