Жиззахда Cobalt чирпирак бўлди. Қурбон бор

Жамият

image

Кеча, 8 май куни соат 09:00 ларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 1029 км.да юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳайдовчи 1989 йил туғилган Д.М. Cobalt русумли транспорт воситасини “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича Самарқанд томон бошқариб кетаётиб, чарчоқ сабабли рулда ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, ҳайдовчи 31 ёшли Д.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг