Жиззахда бандлик бош бошқармаси амалдори пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти бандлик бош бошқармасида масъул лавозимда ишлаган мансабдор шахс пора билан қўлга тушди

Вилоят ички ишлар бошқармасига Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, касб-ҳунарга ўқитганлик тўғрисидаги сертификат тайёрлаб бериш эвазига пора талаб қилинаётганини аввалдан маълум қилади.

Жиззах вилояти бандлик бош бошқармасида масъул лавозимда ишлаб келган Ш.Ш. касбга ўқитиш бўйича сертификат тайёрлаб бериш учун (ИИБга ариза билан мурожаат қилган) фуқародан хизматлари эвазига 400 АҚШ доллари беришини талаб қилган.

Қайд этилишича, вилоят ИИБ мутасадди ходимлари билан келишилган ҳолда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ш.Ш. Мирзачўл тумани касб-ҳунар марказига тегишли мутахассислик сертификатини сохталаштирган ҳолда 400 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб, олдиндан 1 миллион 100 минг сўмини – 100 АҚШ доллари ҳисобида олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг