Жиззахда аёллар 8 яшар бола сабаб ёқалашди (видео)

3-саҳифа 11090
image
-

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида икки аёл жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода жанжалга аралашган эркаклардан бири аёлнинг сочини юлиб олганини кўриш мумкин. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Аниқланишича, воқеа Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалласида рўй берган. Низога 8 ёшли боланинг фуқаро томонидан қуритишга қўйилган одеялга лой оёғини артиши сабаб бўлган. Буни кўрган одеял эгаси болани қарғаган ва жанжал келиб чиққан.

Воқеа жойига 2 нафар профилактика инспектори етиб бориб, келишмовчиликни баратараф қилиш чораларини кўрган. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда икки мактабнинг юқори синфида ўқувчи ўғил болалар ўртасида жанжал юз бергани хабар қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 276
Рейтинг: 3
Теглар
t
×