Жиззахда автобус ва юк автомобили тўқнашди. Қурбонлар бор

Жамият 9646
image

Бугун, 25 август куни соат 14:32 ларда, Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 “Термиз-Тошкент” автомобиль йўлининг 965-километрида автобус ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди

Ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган М.Р. ZHONGTONG BUS LCK6127HGN русумли автобусни бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда кетаётган ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги ISUZU русумли юк автомашинасининг чап ён томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, ISUZU русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида ағдарилган. Ағдарилиш натижасида, ушбу автомашина ҳайдовчиси 41 ёшли Х.А. ва автомашина салонида бўлган йўловчи 17 ёшли А.Н. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 402
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×