Жиззахда адвокат 10 минг доллар пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида адвокат жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судида ишловчи танишлари орқали суднинг иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича судланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаттириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Эндиликда адвокатнинг ўзига нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўзи эгаллаб турган мансабни суиистеъмол қилган ҳолда, судланган шахсларга нисбатан белгиланган жазо муддатини енгиллаштириб беришни ваъда қилган адвокатлар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Жиззах адвокат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг