Жиззахда 7 қаватли “дом”да ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
14 Июнь 2023
7491Жиззах шаҳрида жойлашган 7 қаватли бинонинг юқори қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, бугун, 14 июнь куни соат 05:00 да Жиззах шаҳар “Халқабод” МФЙ Р.Исаев кўчасида жойлашган 7 қаватли бинода ёнғин юзага келган. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:08 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:15 да ўраб олинган ва соат 06:00 да ўчирилган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, бинонинг 180 метр квадрат майдони ёниб зарарланган, 400 метр квадрат майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 12:40 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги автобекатда ёнғин чиққан эди. Шунингдек, бугун эрталаб соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь