Жиззахда 4 та туман ИИБ бошлиқлари ротация қилинди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожоновнинг жорий йилнинг 24 мартидаги шахсий таркибга оид буйруғига мувофиқ Жиззах вилояти ички ишлар органлари тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Подполковник Ўктам Баҳромович Аскаров ротация тартибида Шароф Рашидов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Айни шу тартибда Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Акмал Баҳодирович Муродов Шароф Рашидов тумани ички бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, подполковник Исроилжон Ибраимжонович Нурматов ротация тартибида Дўстлик тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўз навбатида Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Бекзод Акрам ўғли Наимов ротация тартибида Дўстлик тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аввалроқ, Жиззах шаҳрига янги прокурор тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Шаҳарнинг собиқ прокурори эса вилоят прокуратурасига кўтарилиб кетганди.


Tags

Rate Count

258

Rating

3

Rate this article

Share with your friends