Жиззахда 23 ёшли йигит ўзини кранга осиб қўйди

Жамият

image

Жиззах вилояти Фориш туманида қурилишда ишлайдиган 23 ёшли йигит ўзи ҳайдайдиган кранга осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастури эфирида хабар берилди.

О.Т. соат 04:30 ларда ўзи ишлайдиган 18 метрли кран ёнига келган ва ўзини осган. Орадан бир соат ўтгач, майдонни текшириб юрган қурувчи уни кранга осилган ҳолда топган.

Мухбир билан суҳбатда қурилишда ишлайдиган бошқа бир қурувчи марҳумнинг хотиржам, сокин, тақводор йигит бўлганини қайд этган.

Шунингдек, йигитнинг бобоси ҳам неварасининг севган қизи учун ушбу ишга қўл ургани ёлғонлигини билдирган. Суҳбат чоғида йигитнинг отаси ҳам қурилишда ишлаши, онаси эса касалхонада жонлантириш бўлимида ишлаши ойдинлашган. Бобоси ҳам О.Т.нинг икки йилдан бери Форишда ишлагани, ундан аввал Жиззах шаҳрида ишлаганини билдирган. Фориш туман прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текшириш бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах суицид

Баҳолаганлар

1211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг