Жиззахда ҳоким ёрдамчиси 2000 АҚШ доллар пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
08 Ноябрь 2022
10388Давлат хавфсизлик химати Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текор тадбир давомида Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида ишлаб келган шахс коррупцияда айбланиб қўлга олинди.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш орқали моддий бойлик орттиришни мақсад қилган. У ҳудуддаги тадбиркорларнинг ишончига кириб, тадбиркорлик субъекти томонидан таъминотчи сифатида фуқароларга қурилаётган 10 та иссиқхонанинг қурилиши битказилмаганини била туриб, мазкур иссиқхоналар учун жами 330 миллион сўм миқдоридаги пулларни тадбиркор бошқарувидаги маъсуляти чекланган жамиятнинг ҳисобига ўтказиш учун ёрдам беришини айтади. Бунинг учун эса Шароф Рашидов туман ҳокимининг биринчи ўринбосаридан розилик кераклигини, ўзига ва ҳоким ўринбосарига минг доллардан берилган тақдирдагина масалани ҳал қилиб беришини ваъда қилади.
Ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан талаб қилинган 2 минг АҚШ долларни жорий йилнинг 17 октябрида Шароф Рашидов тумани “Юксалиш”маҳалласидаги автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси олдида ўзига тегишли “Nexia” автомашинасининг салонида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда, мазкур иш юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари давом этирилмоқда.
LiveБарчаси