Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 1 июль кунидан Дилфуза Рўзиқуловна Садриддинова Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

Дилфуза Садриддинова 1994 йили Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.

1994 йилдан шу кунга қадар халқ таълими соҳасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Янги тайинловга қадар, 2004 йилдан бери  Жиззах шаҳридаги энг нуфузли мактаблардан бири ҳисобланган 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаб келган.

Дилфуза Садриддиновага Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари лавозими вазифасида вилоятдаги умумий ўрта таълим муссасалари фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини оширишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш вазифаси юклатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги тайинлов Жиззах

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг