Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият 8472
image

Фурқат Норйигитович Жўрақулов Жиззах вилояти ҳокимининг қарорига асосан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Фурқат Жўрақулов 1980 йилда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон Миллий университети, 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети (магистр) ҳамда 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистр) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилдан Ўзбекистон Миллий университети жаҳон фалсафаси тарихи ва мантиқ кафедраси ўқитувчилигидан бошлаган.

Фурқат Жўрақулов ўтган йиллар мобайнида таълим тизими ҳамда маҳаллий ижро ҳокимятининг турли хил лавозимларида фаолият олиб борган. 2018 йилдан бугунги кунга қадар Жиззах Давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келган.

2017 йилдан буён вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Тўхтамишев Ботир Қўнишевич Жиззах Давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3
t
×