Жиззах ва Қашқадарёда қор ёғди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг Жиззах ва Қашқадарё вилоятида қор ёғгани ҳақида маълумотлар, сурат ва видеолар тарқалди. 

Хусусан, Жиззах вилоятининг Зомин тумани тоғли ҳудудларига қор ёғган ва ер юзасини қоплаган.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Ойбек қишлоғида ҳам қор ёғган. Бундан ташқари, Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудларида қор ёғгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумот ўрнида, Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, мамлакатга кириб келган совуқ ҳаво бугун ҳам республика ҳудудида давом этади. Кечаси ҳарорат 3-6 даража, шимолда 0-3 даража совуққача пасаяди ва кундузи 13-17 даражадан юқори бўлмайди, бу 5-7 даражага меъёрдан паст.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуққача, кундузи эса ҳаво 18-20 даражагача исийди.

Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши, ҳарорат 0-5 даражани ташкил этилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қор

Баҳолаганлар

477

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг