Жиззах суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора билан ушланди
3-саҳифа
−
11 Май 2023
7035Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора олаётган пайтида қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Таъкидланишича, у Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда корхонанинг солиқдан юзага келган 23 млн 200 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва банкрот деб топиш эвазига ундан 12 млн сўм талаб қилган. Фирибгар пулларни Жиззах шаҳридаги хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси