Жиззахда кўп нуқсонли чақалоқ туғилди. ССВ ҳолат сабабларини очиқлади
Жамият
−
28 Июнь 2022
55073Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғма нуқсонли чақалоқ дунёга келгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, бу чақалоқ вилоятнинг Дўстлик туманида дунёга келган. Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 04:00 атрофида 28 ёшли фуқаро Х. Т. туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимига мурожаат қилган. Унга “Ҳомиладорлик 2. Туғуруқ 2. 35 ҳафта 4 кун. Ҳомиланинг чаноғи билан келиши” ташхиси қўйилган.
Шу куни соат 06:10 да “Кўп нуқсонли чақалоқ. Туғма ихтиоз оғир даражаси” ташхиси билан оғирлиги 2800 грамм, бўйи 47 сантиметр бўлган, муддатига етган ўғил жинсли ногиронлиги бор чақалоқ дунёга келган. Кўрсатилган реанимацион тиббий муолажаларга қарамасдан ҳаётга зид қўшма асоратлар билан туғилган гўдак шу куни 08:20 да вафот этган.
Маълум бўлишича, мазкур туғилган кўп нуқсонли чақалоқнинг ота-онаси ака-сингилнинг фарзандлари бўлган. Ушбу оила иккала томоннинг ҳам иккинчи турмуши ҳисобланади. Уларнинг аввалги турмушларидан бир нафардан соғлом фарзандлари бор. Аёлнинг мазкур ҳомиладорлик даври нормал кечган.
Қайд этиш керакки, тиббиётда аксарият ҳолларда яқин қариндошлар никоҳи туфайли болалар турли ирсий нуқсонлар билан дунёга келиши исботланган. Хусусан, бундай оилалар туфайли туғилажак болада туғма ақлий заифлик, хромосом касалликлар, даун синдроми, ақлий ва жисмоний ўсишдаги жиддий оқсоқлик каби хавфли хасталиклар келиб чиқиши мумкин”, дейилади хабарда.
“Шу боис, оила қуришга шайланаётган ёшларга, энг аввало, тиббий кўрикдан ўтиб, сўнгра янги ҳаётга қадам қўйишларини, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан сақланишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси