Жириновский коронавирусга қарши вакцинани маҳбусларда синаб кўришни таклиф қилди

Олам 6071
image

Россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский маҳбусларда коронавирус учун вакциналарни синашни таклиф қилди. Бу ҳақда у “Россия 24“ эфирида айтиб ўтди.

“Сизни ишонтириб айтаманки, маҳбуслар муддатини қисқартириш учун коронавирусга қарши янги дориларни синовдан ўтказишга рози бўлишади. Масалан, 10 йилга қамалган маҳбусга, вакцина синови эвазига жазо муддатини 2 баробарга қисқартиришни таклиф қиламиз. Минглаб одамлар рози бўлишади! Буни қилиш керак!“, дейди Жириновский.

Аввалроқ, сиёсатчи инқирозни енгиш учун Лениннинг жасадини сотишни таклиф қилган эди.

Маълумотларга кўра, сўнгги бир кун ичида Россияда 84 минтақада 8 894 та коронавируснинг янги ҳолати аниқланди. 150 та ўлим қайд этилди, 7144 киши соғайди. Умуман олганда, Россия бўйлаб 85 минтақада 326,448 инфекция ҳолати қайд этилган, 3149 бемор вафот этган, 99 825 нафари соғайган.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 221
Рейтинг: 2.9
t
×