Жиноят кодексида “самосуд” учун жиноий жавобгарлик белгиланяпти
Жамият
−
23 Февраль 2021
3898Ўзбекистонда сўнгги вақтларда авж олаётган ота-оналар томонидан ўз чақалоғини сотиш учун эндиликда алоҳида жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда янги таҳрирдаги Жиноят кодексида белгиланяпти.
Кодексда 9 турдаги жиноят учун жавобгарлик белгиланяпти. Булар қуйидагилар:
• инсонда ноқонуний тажриба ўтказиш;
• ғайриқонуний равишда психиатрия муассасасига жойлаштириш;
• ўзбошимчалик билан жазолаш;
• митинглар, йиғилишлар ёки намойишлар ташкил этиш, ўтказишга ёки уларда иштирок этишга ғайриқонуний қаршилик қилиш;
• шантаж;
• инсайдерлик маълумотлари бўйича ғайриқонуний ҳаракатларни амалга ошириш;
• нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг мансаб сохтакорлиги;
• ота ёки онанинг ўз чақалоғини сотиши;
• журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш.
Аввалроқ, янги таҳрирдаги кодексда 11 турдаги жиноятлар декриминализация қилиниши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси