Жигар саломатлиги учун қандай овқатланиш керак?
Саломатлик
−
15 Декабрь 2021
20067Жигар саломатлиги учун, шунингдек бошқа аъзолар саломатлиги учун ҳайвон ёғи кўп бўлган озиқ-овқатларни чеклаш тавсия этилади. Нутрициолог Елена Михайленко жигар учун энг хавфли ва заҳарли маҳсулотларни маълум қилди.
“Жигар саломатлиги учун, шунингдек танамизнинг бошқа аъзолари саломатлиги учун ҳайвон ёғи кўп бўлган озиқ-овқатларни чеклаш тавсия этилади — сариёғ, колбаса маҳсулотлари, ёғли гўшт. Улардан бутунлай воз кечиш шарт эмас, уларни рационингизда меъёрида ишлатишингиз керак”, деган Михайленко.
Мутахассисга кўра, кўп миқдордаги туз ҳам жигарга салбий таъсир кўрсатади.
“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, катталар учун тузнинг кунлик дозаси 5 граммдан ошмаслиги керак. Туз кўпинча колбаса, дудланган гўшт ва сосиска каби гўшт маҳсулотларида яширинганини унутманг. Тузли пишлоқлар, чипслар ва консерваларда ҳам кўп туз мавжуд”, деган у.
Михайленко, шунингдек спиртли ичимликлар жигар учун жуда зарарли эканлигини эслатган.
“Бу органни юк билан ишлашга мажбур қилади, унинг функцияларига яхши таъсир қилмайди. Шунинг учун, спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш яхшироқдир. Жигар соғлиғи учун аччиқ ва қизариб пишган ҳамма нарсани чеклаш керак”, деб таъкидлаган шифокор.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, егуликларни кўп ёғ билан пиширишни қисқартириш тавсия этилади.
“Шу йўл билан сиз нафақат жигарни, балки умуман соғлиғингизни ҳам қутқарасиз", деб хулоса қилган Михайленко.