“Жиддий муаммо”. Эрондаги урушга доир СИ видеолари кескин кўпаймоқда
Олам
−
16:13 5254 2 дақиқа
Пул ишлаш мақсадида сунъий интеллект орқали яратилган Эрон уруши видеолари кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум бўлишича, АҚШ-Исроилнинг Эрон билан уруши ҳақидаги сунъий интеллект томонидан яратилган мисли кўрилмаган нотўғри маълумотлар тўлқини генератив SI технологиясидан фойдаланиш имконияти кенгайган онлайн контент яратувчилар томонидан даромад манбаига айлантирилмоқда.
Уруш ҳақида ёлғон ва чалғитувчи даъволар қилиш учун сунъий интеллект томонидан яратилган видеолар ва сохта сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланилган кўплаб мисоллар мавжуд бўлиб, улар интернетда юз миллионлаб марта кўрилган.
“Кўлами чиндан ҳам хавотирли ва бу уруш ҳозир уни эътиборсиз қолдиришни имконсиз қилди. Илгари профессинал видео ишлаб чиқаришни талаб қиладиган ишлар энди сунъий интеллект воситалари ёрдамида бир неча дақиқада бажариш мумкин. Ишончли сунъий можароли тасвирларни яратишдаги тўсиқ деярли йўқ бўлиб кетди”, деган Квинсленд Технология университетининг рақамли медиа бўйича мутахассиси Тимоти Грэм.
X платформаси шу ҳафтада агар яратувчилар қуролли можаролар ҳақидаги сунъий интеллект томонидан яратилган видеоларни ёрлиқсиз жойлаштирса, уларни монетизация дастуридан вақтинча тўхтатиб қўйишини эълон қилган.
“Улар бу катта муаммо эканлигини сезиларли белгисидир. Биз TikTok ва Facebook ҳамда Instagram’дан бундай ҳолатларга чора кўришини сўрадик. Аммо улар бизнинг изоҳ бериш ҳақидаги сўровларимизга жавоб беришмади”, дейди Оксфорд Интернет институтининг Эрон бўйича ихтисослашган тадқиқотчиси Маҳса Алимардони.
Сунъий интеллект ёрдамида яратилган видеонинг одатий мисолида Исроилнинг Тель-Авив шаҳрига ракеталар зарба бераётгани ва орқа фонда портлаш овози акс этган видео кўрсатилган. Ушбу видео 300 дан ортиқ постларда намойиш этилган ва ижтимоий тармоқ платформаларида ўн минглаб марта улашилган.
Баъзи X фойдаланувчилари видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун платформанинг СИ чатботи Grok’га мурожаат қилган. Аммо Grok томонидан яратилган видео “ҳақиқий” деб нотўғри айтилган.
10 млн марталаб кўрилган яна бир сохта видеода Дубайдаги Бурж Халифа осмонўпар биноси аланга ичида экани ва кўплаб одамлар бино томондан қочаётгани тасвирланган.
“Бундай сохта видеолар одамларнинг интернетда кўрган тасдиқланган маълумотларга бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатади ва ҳақиқий далилларни ҳужжатлаштиришни анча қийинлаштиради”, дейди Алимардони.
Live
Барчаси