Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмда суратга тушди

Маданият-санъат

image

Машҳур актёр Жерар Депардье француз телевидениесининг ҳужжатли фильмида Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари, халқ-амалий санъати ва миллий ошхонаси ҳақида сўзлаб берди. “Бу ерда цивилизация чорраҳаси бор”, деган Депардье икки ҳафталик саёҳатидан кейин.

Арно Фрийенинг Жерар Депардьенинг Ўзбекистонга икки ҳафталик сафари ҳақида суратга олинган “Менинг ўзбекча орзуим” ҳужжатли фильми 19 октябрь куни Францияда намойиш қилинди.

Жан Кедроффнинг мазкур фильм ҳақидаги мақоласи “Valeurs actuelles” ҳафталик журналида чоп этилди.

“Фильм давомида Жерар Депардьенинг кадр ортидаги овози томошабинларни бир-бирини алмаштириб турувчи тарихий шаҳарлар Хива, Бухоро ва Самарқанд кўчалари бўйлаб бошлаб боради”, деган мақола муаллифи.

Депардье Ўзбекистонинг қадимий шаҳарларидан юрганида томошабинларга фақатгина тарихий обидаларни кўрсатмайди, шу билан бирга одамларнинг кундалик ҳаётини ҳам намойиш қилган. Актёр анъанавий ўзбек тўйида ҳам қатнашган. 

“Сизда Францияда пишлоқнинг 365 тури бор, бизда паловнинг 365 тури”, дея ҳазиллашган актёрнинг франсузчани биладиган гиди.

Қайд этилишича, 71 дақиқалик ҳужжатли фильм Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида Арно Фрийе томонидан суратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жерар Депардье

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг