Женевадаги БМТ биносида “Ўзбекистон хонаси” очилади
Жамият
−
18 Сентябрь 3960 1 дақиқа
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги биносида “Ўзбекистон хонаси” очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Мирзиёеванинг сўзларига кўра, у кеча, 17 сентябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб ташкил этилган қабул маросимида нутқ сўзлаган ва Женевадаги БМТ биносида “Ўзбекистон хонаси” очилишини эълон қилган.
“Биз келажак, ислоҳотлар, барқарор тараққиёт, маданият ҳақида, шунингдек, чегаралардан қатъи назар, барчамиз учун муҳим бўлган қадриятлар хусусида фикр алмашдик. Бир янгилик билан ўртоқлашишдан айниқса жуда мамнунман: тез орада Женевадаги БМТ биносида “Ўзбекистон хонаси” очилади. Бу — маданиятимизнинг мўъжазгина бир бўлаги, кўп миллатли ҳамжамиятга намойиш этиладиган маскан бўлади. Ушбу маскан ҳар қандай қийинчилик ва зиддиятларга қарамай, бизнинг дунёга очиқлигимиз рамзига айланади”, дейди Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Женевада Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашган ва Нгози хонимга лидерлик ва доимий қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси