ЖЧнинг еттинчи куни қандай ўтди? (фоторепортаж)

Спорт

image

Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тобора қизғин паллага кириб бормоқда.

Мусобақанинг еттинчи кунида ҳам бир қатор ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилиб, ўзларининг зафарли юришларини давом эттирди.

Кечки дастур жанглари бошланишига яқин “Ҳумо” арена одатдагидек мухлислар билан тўла бошлади, чунки соат 19:00 лар атрофида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов рингга чиқиши керак эди.

Ниҳоят Дўсматов рингга чиқиб келди. У марокашлик кучли боксчи Саид Мортажига қарши жангда мутлақ устунлик билан ғалаба қозонди.

Дўсматовнинг жанги якунлангач, мухлисларнинг эътибори “B” рингга қаратилди. Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоана Теремоанага қарши тўқнашув учун аренага чиқиб келди.

Жалолов-Теремоана баҳси муддатидан аввал якунланди. 2-раундга келиб ўзбекистонлик жангчи зарбалар “ёмғир”и уюштириб, рақибини имконсиз қолдирди. Австралиялик боксчи уч марта “нокдаун” ҳолатига тушгач, ҳакам жангни тўхтатди.

Бугун, 8 май дастурида 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. -54 кг да Ойбек Жўраев, -92 кг да Лазизбек Мулложонов, -48 кг вазнда Шодиёр Мелиқўзиев, -60 кг вазн тоифасида Мужибилло Турсунов ва -86 кг да Шоҳжаҳон Абдуллаев турнирда навбатдаги жангини ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати ЖЧ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг