ЖЧда чорак финалга йўл олган ўзбек боксчилари сони 5 нафарга кўпайди

Спорт

image

Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг тўққизинчи куни ортда қолди. 9 май кунги дастурда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.

Кундузги дастурда -51 кг да Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов азалий рақиби кубалик Эрислан Ромеро қарши баҳсда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. -71 кг вазнда Саиджамшид Жафаровнинг пуэрто-риколик рақиби рингга чиқмаганлиги сабабли, автоматик тарзда чорак финалга йўл олди. 

Кечки дастурда -54 кг да Ойбек Жўраев албаниялик Ариол Зенелига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 5:0. -67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев Беларусь вакили Кирил Самадурауни мутлақ устунлик билан мағлуб этди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 9 май кунидаги иштирокини -75 кг вазнда Аълохон Абдуллаев якунлаб берди. У сербиялик Алмир Мемичдан 4:0 ҳисобида устун келди ва мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасанбой Дўсматов Эрислан Ромеро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг