ЖЧ(U-20): Бугун Ўзбекистон Исроилга қарши ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 30 май куни Аргентинада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал ўйинлари старт олади. Мендоса шаҳрида Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги U-20 Ўзбекистон жамоаси исроиллик тенгқурларига қарши тўп тепади.

Учрашувда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида аргентиналик Фалкон Яел ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Дел Ессо Максимилиано ва Родригез Факундо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Лопез Кастеляносга топширилган.

Ўйин ғолиби чорак финалда Бразилия-Тунис қарама-қаршилигида зафар қучган жамоа билан куч синашади.

Ўзбекистон-Исроил ўйини Тошкент вақти билан 31 майга ўтар кечаси, соат 02:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Равшан Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг