ЖЧ қуръасида Ўзбекистондан кимлар қатнашади?

Спорт

image

Жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросимда Ўзбекистон номидан миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ва терма жамоа собиқ бош мураббийи ва ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

ЎФАнинг маълум қилишича, ушбу нуфузли тадбирда Каннаваро ва Қосимовдан ташқари ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваронинг штаби ҳам иштирок этади. Миржалол Қосимов эса ушбу маросимда FIFA томонидан махсус таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.

Маълумот учун, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида келаси йил 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси қайси саватчада бўлиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш Каннаваро Қосимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг