ЖЧ ғолиблари илк бор чемпионлик узуклари билан тақдирланади
Спорт
−
17 июл 4105 1 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган миллий терма жамоа футболчилари тарихда биринчи марта чемпионлик узуклари билан тақдирланади. Бу ҳақда FIFA матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жами 2026 та чемпионлик узуги тайёрланади. Шундан 30 таси ғолиб жамоа футболчиларига топширилади, қолган 1996 таси эса бутун дунё бўйлаб мухлислар учун сотувга чиқарилади.
Шу тариқа, чемпионлик узукларини топшириш анъанаси илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолибларига ҳам татбиқ этилмоқда. Шу пайтга қадар бу анъана узоқ йиллардан бери Шимолий Американинг етакчи спорт лигаларида кенг қўлланиб келади.
2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 22:55 да АҚШнинг Нью-Жерси штати, Ист-Ратерфорд шаҳридаги “МетЛайф” стадионида бўлиб ўтади.
Live
Барчаси