ЖЧ-2030 финалига “Сантьяго Бернабеу” мезбонлик қилади
Спорт
−
04 Июль
43142030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал ўйини Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) бу энг яхши қарор бўлишига шубҳа қилмаяпти. Марокаш Қироллик футбол федерацияси ҳам финал ўйинини ўзида қабул қилиш бўйича ариза берган, бироқ финал Испанияга ишониб топширилди.
Финални Мадридда ўтказиш масаласида “Реал Мадрид” ва FIFA ўртасида мавжуд бўлган ажойиб муносабатлар ҳал қилувчи роль ўйнаган.
2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита давлатда ўтказилади. Турнирнинг асосий мезбонлари Испания, Португалия ва Марокаш бўлади. Жаҳон чемпионатининг дастлабки учта ўйинига Аргентина, Парагвай ва Уругвай мезбонлик қилади. Жаҳон чемпионати ўйинлари биринчи марта турли қитъаларда ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь