ЖЧ-2026 FIFA’га рекорд даромад келтирди

Спорт

image

2026 йилги Жаҳон чемпионати Халқаро футбол федерациясига (FIFA) рекорд даражада даромад келтирди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, мундиаль FIFA учун қарийб 15 миллиард доллар даромад келтирган. Бу ташкилотнинг дастлабки прогнозларидан анча юқори. Аввалроқ FIFA турнирдан тахминан 11 миллиард доллар даромад олишини кутган эди.

Манбага кўра, даромаднинг кескин ошишига асосий омил сифатида ўйин чипталари савдоси, жумладан, уларнинг қайта сотилиши хизмат қилган. FIFA ҳар бир қайта сотув битимида ҳам харидордан, ҳам сотувчидан 15 фоиздан комиссия ундиргани умумий тушумнинг сезиларли ўсишига сабаб бўлган.

Шунингдек, меҳмондўстлик (hospitality) хизматларидан тушган даромад ҳам FIFA молиявий натижаларида муҳим ўрин тутди. Айнан шу икки йўналиш якуний даромаднинг режалаштирилган кўрсаткичлардан анча юқори бўлишига имкон берган.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали бугун, 19 июль куни Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан эса 23:55 да старт олади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг