ЖЧ-2026 дан қайси жамоа кўпроқ фойда кўрди?
Спорт
−
22 июл 3868 2 дақиқа
“Манчестер Сити” кетма-кет учинчи йил Жаҳон чемпионати доирасида клубларга тўланадиган компенсациялар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Клублар манфаати дастури (Club Benefits Programme – CBP) жамғармаси рекорд даражадаги 355 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу Россия-2018 ва Қатар-2022 мундиалларига ажратилган маблағга нисбатан қарийб 70 фоизга кўпдир.
Жамғарманинг 250 миллион АҚШ доллари футболчилари мундиалнинг финал босқичида иштирок этган клублар ўртасида тақсимланади. Яна 100 миллион доллар саралаш босқичида қатнашган футболчилар учун ажратилган. Қолган 5 миллион доллар эса клублар футболини ривожлантиришга йўналтирилади.
“The Athletic” нашри ҳисоб-китобларига кўра, “Манчестер Сити” турнирнинг ҳал қилувчи босқичларида иштирок этган олти нафар футболчиси – Райан Шерки, Марк Гехи, Нико О’Райли, Жон Стоунз, Жеймс Траффорд ва Родри ҳисобига тахминан 4,4 миллион доллар ишлаб топади.
Рейтингда иккинчи ўринни, 2022 йилдаги каби, “Барселона” эгаллайди. Каталония клубининг 16 нафар футболчиси турнирнинг турли босқичларида иштирок этган. Каталония клуби бу орқали 3,9 миллион АҚШ доллари ишлаб олган.
Кучли бешликдан, шунингдек, “Бавария” (3,4 миллион доллар), “Арсенал” (3,3 миллион доллар) ва “Пари Сен-Жермен” (3,2 миллион доллар) ҳам жой олган.
Рейтингдаги энг катта сюрпризлардан бири “Кристал Пэлас” бўлди. Лондон клуби мундиалда қатнашган 12 нафар футболчиси ҳисобига тахминан 2,7 миллион доллар ишлаб топиб, умумий рўйхатда еттинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, “Сандерленд” ҳам 2,2 миллион долларлик даромад билан умумий рейтингда 13-ўриндан жой олди.
Тахминларга кўра, Европа клублари умумий тўловларнинг 70 фоизини, яъни 250 миллион долларини олади. Бу 2018 ва 2022 йиллардаги 76 фоизлик улушга нисбатан камроқдир.
Мутахассислар бу пасайишни Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонининг 48 та жамоагача кенгайтирилгани билан изоҳламоқда.
Маълумотига кўра, 2026 йилги Клублар манфаати дастури доирасида жами 451 та клуб компенсация пули олади.
Live
Барчаси