ЖЧ-2023 Дўсматов учун ҳаваскор боксдаги охирги чемпионатми?

Спорт

image

Айни кунларда Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг 4-кунида Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов турнирдаги дастлабки жангини ўтказди. 

Дўсматовнинг мексикалик Алберто Хименесга қарши жангидан сўнг, унинг мураббийи Тўлқин Қиличев QALAMPIR.UZ мухбирининг “Дўсматов учун бу ҳаваскор боксдаги сўнгги чемпионатми?” деган саволига жавоб берди.

“Буни Дўсматовнинг ўзи ҳал қилади. Ҳозирча бу борада аниқ бир нима дея олмайман. Менимча, ушбу чемпионат Дўсматов учун охиргиларидан бўлиши керак. Унинг ёши ҳам ўтяпти. Асосий мақсад — Олимпиада! Ҳозир у Ўзбекистонда энг кучлиси бўлса, нега уни Олимпиадага олиб бормаслик керак”, дейди Қиличев.

Эслатиб ўтамиз, бокс мундиалининг 4-кунида яна бир қатор ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилиб, Ўзбекистон жамоасининг ғалабали сериясини давом эттирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасанбой Дўсматов Тўлқин Қиличев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made