ЖЧ-2022. Яман - Ўзбекистон ўйини коронавирус сабаб қолдирилиши мумкин

Спорт 4052
image

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи саралаш баҳсларида иштирок этмоқда. Вадим Абрамов шогирдлари жорий йилнинг 31 март куни жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида ўз гуруҳида сафарда Яман терма жамоасига қарши баҳс олиб бориши керак эди.

Лекин, QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, коронавирус дунё бўйлаб кенг тарқалгани сабаб, ушбу учрашув номаълум муддатга қолдирилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз гуруҳида 9 очко жамғарган ҳолда карвонбошилик қилмоқда.

Жаҳонгир Сотволдиев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 100
Рейтинг: 2.9
t
×