Жазирамада кондиционернинг қандай ҳарорати соғлиқ учун хавфли эмас?
Саломатлик
−
11 Июнь 2020
11428Мутахассислар жазирама пайтида ҳарорати 23-25 даражадан паст бўлган кондиционерли хонада ўтириш соғлиқ учун зарар деб ҳисоблашади. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
"Кондиционерни камида 23-25 даражага мослаш керак. Шу билан бирга, бу ҳароратда ишлаётган кондиционерли хонада нам кийимларда бўлиш соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради" дейилади тавсияларда.
Таъкидланишича, мутахассислар бу давр мобайнида жуда совуқ ичимликлар ичишни тавсия этмайдилар. Бундан ташқари, жазирамада кунига камида 2-2,5 литр суюқлик ичиш тавсия этилади. Бу чой, минерал сув, шўр сув, салқин ичимликлар бўлиши мумкин.
Тавсияларда шунингдек, жазирамда камроқ кўчага чиқиш, хоналарни махсус воситалар ёрдамида намлатиб туриш ва эшик ҳамда деразаларни маҳкам ёпиш келтириб ўтилган. Шунингдек, чекувчи шахслар бу иллатларини ушбу вақтда камайтириши, кўчадан келиб дарҳол муздек душга тушмаслик тавсия қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь