Жавоҳир Синдоров нуфузли халқаро турнирда ғолиб бўлди
Sport
−
28 May 2025 8020 1 minute
Жорий йилнинг 20-26 май кунлари Швециянинг Мальмё шаҳрида “Tepe Sigeman & Co Chess 2025” турнири бўлиб ўтди ва унда ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур турнир FIDE қоидалари асосида 7 турдан иборат айлана тизимда (раунд-робин) стандарт йўналишда ўтказилган. Турнирда 8 давлатдан 8 нафар дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этган.
Ушбу нуфузли мусобақада Жавоҳир Синдоров халқаро гроссмейстерлар Тань Чжунъи ва Эрвин Л’Амини мағлубиятга учратган. Шунингдек, у етакчи шахматчилар – Рэй Робсон, Нильс Гранделиус, Василий Иванчук ва Ягиз Каан Эрдогмуш билан дуранг ўйнаган. Натижада Жавоҳир Синдоров 7 имкониятдан 4,5 очко тўплаб, 2741 перформанс кўрсаткичи билан турнирда 1-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жавоҳир Синдоров дунёга машҳур “Vitality” киберспорт жамоаси билан шартнома имзолагани хабар қилинганди.
Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November